avatar
Куч
2479.32
Рейтинг
+923.00

Tojiboyeva Gulshoda Zafar qizi

Мақолалар

“Илиада” ва “Одиссея” хамон дунё кезмокда

JizDPI
Илм-фан

Юнонистонда ёзма бадиий  ижод намуналари 2700-2800 йиллар муқаддам пайдо бўла бошлаган. Ёзма адабиётнинг  илк ва ягона наъмуналари “ Илиада” ва “Одиссея” достонларидир. Бундай юксак бадиий асарлар узоқ муддатли  адабий ҳаракатнинг  давоми, унинг етук махсули сифатида юзага келган. Муаллифи Гомер бўлган ушбу асарлар халқ оғзаки ижоди заминида вужудга келган.



Кто такие Хетти

JizDPI
Илм-фан

Хетты – народ, населявший центральную часть Хеттского царства. История изучения хеттов начинается с XIX века, когда ученые заинтересовались могущественным народом, упомянутым в Библии и жившим к северу от «земли обетованной».



Жиззах воҳасидаги қадимий қоятош суратлари

JizDPI
Илм-фан

Нафис санъат, ранг-тасвир — тасвирий санъат тури бўлиб, у бўёқ ёрдамида яратилади. Тасвирий санъат билан шуғулланувчи санъаткор — рассом, ранглар воситасида табиатни, муҳитни гавдалантириш билан бирга барча рўй бераётган воқеа, ҳодиса моҳияти кишиларнинг ички дунёсини ва одамларнинг ўзини қуршаб турган теварак дунёни тушунишга интилиши энг қадимий тасвирий санъати ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади ва маълум бир ғояни акс эттиради. Қадимги қоятош расмлар қимматли тарихий хужжатлар бўлиб, уларда инсон нималар ҳақида ўйлаши, теварак дунёни қай йўсинда  тасаввур этгани, қайси хайвонларни овлагани, қандай меҳнат қуроллари ва қурол-яроғдан фойдаланганини билиб олишга беради. Қадимги одамлар қоятош расмлари, бўлажак овда ёрдам беради дея ишонганлар ва ўша расмларга қараб бўлғуси овларга тайёрланишган. Аждодларимиз яратган санъатнинг дастлабки тури расм чизиш бўлган. Ана шундай энг қадимий расмлар Испаниянинг Алтамир ғоридан Бошқирдистоннинг Копово ғорларида, унгур ғор деворларига ишланган қоя тош суръатлари   ҳисобланади.



Мўжизавий Кносс саройи

JizDPI
Илм-фан

Инсоният тарихий тараққиётида кўплаб цивилизациялар яратган, шулардан ўзига ҳослиги билан ажралиб турадигани,  Эгей цивилизациясидир. Бу цивилизацияда уч маданий қатлам Крит ёки Миной деб номланган (эр.ав.3000-1200-йиллар) Киклад, Болқон Юнонистонидаги Эллада маданиятлари мавжуд бўлган. Бу маданиятларда меъморчилик, шаҳарсозлик, ҳунармандчилик, ҳайкалтарошлик, рассомчилик, тасвирий санъат каби санъатнинг турлари юқори даражада ривожланганлигини кўрсатади. Бунга мисол тариқасида биргина Критда вужудга келган ҳукмдор Миной саройини, яъни Кноссни мисол тариқасида олишимиз мумкин.



Замонавий Олимпия ўйинлари тарихидан

JizDPI
Илм-фан

Тарих  саҳифалари  замонавий  тараққиётга  олиб  келган,  тақдирни  ҳал  этувчи  инсоният тарихидаги  кашфиётларни  очиб  беради. Архимед, Ньютон,  Эйнштейн  ва  бошқа  олимларнинг  буюк назариялари  ҳамда  кашфиётлари  башариятнинг  физика  ва  техника  соҳасидаги  изчил  ривожланиши  тўғрисида  гувоҳлик  беради.



Қадимги Юнон театри

JizDPI
Илм-фан

Театр санъати  узоқ тарихга эга бўлиб, унинг асосий унсурлари инсониятнинг ибтидоий даврларида овчилик, меҳнат ва диний маросимлар,  билан, анимизм, тотемизм каби ибтидоий дунёқараш ва аждодларнинг руҳларига сиғиниш билан боғлиқ ҳолда шаклланиш жараёнини бошидан кечирган инсоният маънавий дунёсининг ютуқларидан бири хисобланади.



Қадим Римдаги Колизей амфитеатри тарихидан

JizDPI
Илм-фан

 


Қадимги римликларнинг севимли томошаларидан бири гладиаторлар жангги бўлган. Аксарият гладиаторлар қуллар ва  жиноятчилар бўлишган. Уларга махсус ёпиқ мактабларда таълим беришар, сўнгра бир-бирлари билан олишишга, томошабинлар кўнглини хушлашга мажбур қилишар эди. Ҳар бир гладиаторнинг ҳаёт мамоти томошабинлар хоҳиш-истагига боғлиқ эди. Жанг сўнгида томошабинлар енгилган гладиатор тирик қолиш қолмаслигини ҳал қилишар эди. Агар томошабинларнинг кўпчилиги ўнг қўлининг бош бармоғини юқорига кўтарса енгилган гладиатор тирик қолган, аксинча пастга қаратишса уни томошабинларнинг кўз ўнгида ўлдиришарди. Жанглар улкан тош стадионлар, амфитеатрларда бўлиб ўтарди. 50 минг томошабин сиғадиган Колизей энг катта амфитеатр бўлган.                  



Рим армиясининг харбий тузилиши

JizDPI
Илм-фан

Рим давлати вужудга келиши (эр.ав.753 йил) билан ўзининг мунтазам армиясини тузишга ҳаракат қила бошлади. Қадимги Рим тарихида интизомли ва кучли армиянинг тузилиши шуниси билан характерлики, Рим давлати уз тараққиётида юқорилаб борган сари армия хам мукаммаллаша бошлади. Давлат тепасига қайси подшо (консул ёки император) келмасин, қўшин таркибини ўзининг услуби билан ижобий тарафга ўзгартирган.



Полисы в древней Греции

JizDPI
Илм-фан

Слово “полис” в классическом греческом языке имело, три основных значения: “город”, “государство” и “гражданская община” или “коллектив граждан”. Для греков все эти три значения входили, в одно понятие которое мы приблизительно передаем словосочетанием “город-государство”.    Иногда полис можно рассмотреть в таком виде как «город-государство». Как было показано Г. А. Кошеленко,  полис не был городом, а как было показано М. Берентом, он не был и государством. В своей основе полис представляет собой земледельческую общину, поэтому к важным чертам полиса относится верховная собственность общины над земельными участками граждан. Полис — не только политическая и хозяйственная, но и религиозная организация.



Парфенон – Афина шарафига қурилган ибодатхона

JizDPI
Илм-фан

 


Бизга юнон  антик даври тарихидан маълумки,  эр.ав. V асрнинг  иккинчи яримида Юнонистоннинг кўплаб вилоятларида ажойиб меъморчилик намуналари бино қилинди. Шулардан бири Афинадаги Парфенон ибодатхонасидир.  Эр.ав. 480-йилда форслар томонидан босиб олинган Афина бу даврга келиб, яна юнонлар  қўлига ўтган эди. Перикл (эр.ав. 443-429 йиллар)  даврида эса шаҳар ўзининг ривожланиш ва шуҳрат чўққисига эришди. Эришилаётган зафарлар чўққисини  ўша давр меъморчилигида ҳам кўриш мумкин эди. Бинолар қурилишига сарфланадиган маблағ иттифоқчилардан олинадиган жизялар ҳисобидан қопланарди. Ана шу даврда антик маданият гуллаб яшнади. Акропол тепалигида қад ростлаган Афина маъбудасининг ибодатхонаси Парфенон бунинг ёрқин мисолидир.


Парфенон – Афина шарафига қурилган ибодатхона

JizDPI
Илм-фан

Бизга юнон  антик даври тарихидан маълумки,  эр.ав. V асрнинг  иккинчи яримида Юнонистоннинг кўплаб вилоятларида ажойиб меъморчилик намуналари бино қилинди. Шулардан бири Афинадаги Парфенон ибодатхонасидир.                                                                    Эр.ав. 480-йилда форслар томонидан босиб олинган Афина бу даврга келиб, яна юнонлар  қўлига ўтган эди. Перикл (эр.ав. 443-429 йиллар)  даврида эса шаҳар ўзининг ривожланиш ва шуҳрат чўққисига эришди. Эришилаётган зафарлар чўққисини  ўша давр меъморчилигида ҳам кўриш мумкин эди. Бинолар қурилишига сарфланадиган маблағ иттифоқчилардан олинадиган жизялар ҳисобидан қопланарди. Ана шу даврда антик маданият гуллаб яшнади. Акропол тепалигида қад ростлаган Афина маъбудасининг ибодатхонаси Парфенон бунинг ёрқин мисолидир. Парфенон Периклнинг буйруғига асосан форслар томонидан бузиб ташланган ибодатхона ўрнида бунёд этилган. Аммо яна шундай тахминлар борки, гўёки Фидий ансамблнинг композициясини яратган.  


Асрларда қурилган “қаср”лар

JizDPI
Илм-фан

Тарихчи олимлар манбаларни тадқиқ этишда турлича саналар тизимига дуч келадилар ва ўз-ўзидан уларнинг ҳозирги календарлар билан мослиги, календар ҳисоби эралар ҳақидаги савол келиб чиқади. Қадимги шарқ ва ғарб халқлари ўз тарихининг бошланишини турли эралар билан белгилайдилар. Инсоният тарихига назар  ташлайдиган бўлсак, 200 дан ортиқ эралар мавжуд. Қадимги даврда турли давлатларда турли эраларга амал қилинар, уларнинг бошланиши ҳам турлича эди.Масалан, Фаластин  яҳудийлари эрасида “оламнинг яратилиши” 3761 йил 7-октябрга тўғри келади. Қадимги Бобил давлатида эса “Набонасар эраси”га амал қилганлар. Бу эса мил.ав. 747 йил 26-февралдан бошланган. Набонасар эрасининг йил ҳисобини аниқлаш учун сана агар 328 дан кичик бўлса, 748 йилдан ушбу санани айиришимиз, агар сана 328 дан юқори бўлса ушбу санадан 749ни айиришимиз керак.



Кушонлар маданияти

JizDPI
Илм-фан

Милодий I- IV асрларда Кушонлар Туркистоннинг каттагина қисмида сиёсий ҳукмронликни ўз қўлида тутиб турган куч ҳисобланган.


 


“Кушон” атамаси  сулолага  ёки қабилага тегишли ном бўлиб, у илк бор эр.  ав. I аср охири, эр. ав. II аср бошида хукмронлик қилган подшоҳ “Герай” саиб зарб қилдирган тангаларда қўлланган. Кушонларнинг дастлабки мулклари худудига Шимолий Бақтрия,  Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг жанубий, Туркманистоннинг  жанубий шарқидаги ерлари кирган. Дастлаб жабғу, кейинчалик подшо унвони билан давлатни идора қилган  Кадфиз I Кушон подшолигига асос солган бўлиб, унинг даврида  кушонлар ҳозирги Афғонистон билан Покистоннинг кўпчилик қисмини босиб  олган. Кушон подшолигининг энг кўп равноқ топган даври Канишка ҳукмронлик қилган вақтга тўғри келади.



Қадимги Қанғ давлатининг Хитой билан ўзаро муносабатлари

JizDPI
Илм-фан

 


Эр. ав. III асрда қадимги Чоч вилоятида ташкил топиб, эрамизнинг III асригача ҳукм сурган давлат “ Қанғ ”, “Қанқҳа ” ёки “Қанғха” деб аталган.


 Хитой ёзма манбаларида у “Кангюй” ёки “Канзюй” номлари билан тилга олинади. Қадимги тохарлар ( Сурхандарё воҳасининг қадимги аҳолиси) тилида “Қанг” сўзи ҳам “тош” маъносини англатган. Қадимги Шарқ манбаларида Сирдарё бўйидаги энг йирик шаҳар – Қанқа бўлганлиги таъкидлаб ўтилади. Қанқа “Қанхей” топоними даставвал “Авесто” нинг энг қадимги қисми бўлган бешинчи “Яшт” да тилга олинади, яъни турон (шак, скиф) қабилаларининг турар жойи сифатида эслатилади.



«Хитой» атамаси.

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда Осиёда мавжуд бўлган давлатлар сони 49 тани ташкил этади. Ушбу давлатларнинг ўзига хос тарихи, маданияти, аҳолиси ва табиати борлиги шубҳасиз. Лекин бу давлатлар ичида кейинчалик ташкил топганлари хам бор. Энг кадимийларидан бири бу Хитойдир.



Миср Александрияси (Искандария)

JizDPI
Илм-фан

Бизга маълумки Александр Македонский (эр.ав. 356-323 йиллар) ўз хукмронлиги даврида бир қанча шаҳарлар бунёд эттирган. Мисол учун у томонидан қурдирилган Александрия Эсхата, Александрия Марғиёнаси, Миср Александрияси, Буцефалия каби шаҳарларни айтиш мумкин. Бу шаҳарлар орасида энг шуҳрат топгани  шубҳасиз, Мисрдаги Александрия шаҳри эди.



Битва при Кадеше

JizDPI
Илм-фан

         12 мая 1274 до н.э.  на западном берегу реки Оронт, севернее сирийского города Кадеша, произошла битва между египетским фараоном Рамсесом II (ок. 1327-1251 гг. до н.э.) и хеттским царем Хаттусили (ок. 1306 — 1282 гг. до н.э.). События, предшествовавшие сражению, показали, к чему может привести шпионская дезинформация, насколько важна для армии военная разведка, и какую роль может сыграть внезапность нападения на врага.



Правление гиксосов в Египте

JizDPI
Илм-фан

Период правления гиксосов называется «Вторым Промежуточным периодом».Согласно утвердившейся в исторической литературе хронологии, гиксосы были изгнаны из Египта в 1580 году до н.э.



Хаммурапи - Бобилнинг буюк ҳукмдори.

JizDPI
Илм-фан

Қадимги дунё тарихида, жумладан, Бобил подшолиги тарихида жуда кўплаб ҳукмдорлар ўтган. Улар ичида Хаммурапининг ҳукмронлик йиллари, у бошқарган пайтдаги Бобил подшолигининг равнақи, шахсий ҳаёти, у тузган қонунлар  ҳанузгача олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.



Қадимги халқлар эътиқодида тотемизмга доир баъзи мулоҳазалар.

JizDPI
Илм-фан

Жамиятда инсонларни бирлаштирувчилик, ишонтирувчилик, таскин берувчиликда динларнинг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун ҳам инсонлар яшаган илк даврларданоқ, ўзларини ўраб турган оламдаги воқеа ва ҳодисаларга таажжуб кўзи билан қараган одамзотнинг илк вакиллари табиатда содир бўлган ўзгаришлар олдида ожиз бўлганлиги учун илоҳий бир куч борлигига ишонишган, натижада энг қадимги эътиқодлар шакли бўлган ибтидоий динлар вужудга кела бошлаган. Айни шу диний эътиқодлардан бири “тотемизм”дир.